Кибержиноят – тараққиётга таҳдид

19 Апрель 2025, 12:01
Университет янгиликлари

Педагогика факультетида “Кибержиноят – тараққиётга таҳдид” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бугунги кун технологиялари инсон ҳаётини енгиллаштираётгани баробарида, айрим салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқда. Жамият учун жиддий хавф туғдираётган муаммолардан бири — кибержиноятчиликдир. Бу турдаги жиноятлар компьютер ва тармоқ технологияларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний ҳаракатларни амалга оширишни назарда тутади. Тадбирда университет профилактика инспектори М.Жабборов иштирок этиб, кибертаҳдидларнинг турлари, уларнинг ижтимоий ҳаётга салбий таъсири ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, суҳбат давомида талабалар билан киберхавфсизликни таъминлаш, интернетда ўзини ҳимоя қилиш маданиятини шакллантириш ва ахборот маконида масъулиятли фаолият юритиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.