
Ижарада яшаётган талабалар шароитлари ўрганилмоқда
Хорижий тиллар факультети декан ўринбосари ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари томонидан Қарши шаҳрининг Маҳаллот, Алишер Навоий ва Беглар маҳалла фуқаролар йиғинларида яшаётган талабалар яшаш шароитлари ўрганилди. Ташриф давомида факультет талабаларининг яшаш жойлари, ижтимоий-маънавий муҳитга мослиги, хонадон эгалари билан ўзаро муносабатлари, ахлоқий тарбияси ва маҳалладаги юриш-туриши бўйича мониторинг ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида талабалар ва ижара хонадон эгаларидан мавжуд шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар олинди. Шунингдек, санитария-гигиена меёрлари ва техника хавфсизлиги қоидалари юзасидан тушунтириш ишлари ҳам амалга оширилди. Мазкур тадбир талабаларнинг хавфсиз ва соғлом муҳитда яшашини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.