“Ҳалоллик вакцинаси” — таълимда ва тарбияда

19 Апрель 2025, 11:51
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида иқтидорли талаба-ёшлардан иборат “Талаба-ёшлар клуби” аъзолари иштирокида маърифий тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи Х.Турсунбеков, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Фармонов, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассислари Н.Сражидинова ва Ш.Ахмедов иштирок этди. Тадбирда “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган ёш авлодни тарбиялаш, шунингдек, БМТнинг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган глобал ресурси — GRACE дастурини юртимизда кенг жорий этиш масалалари ҳақида сўз борди. Таъкидланганидек, GRACE дастурининг асосий мақсади — таълим ва ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳалар орқали дунё ёшлари орасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришдан иборат. Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш виртуал академиясида ўқувчи-талабалар учун таълим олиш имконияти хусусида атрофлича маълумотлар берилди, шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.