Талабалар ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган навбатдаги маърифий тадбир

19 Апрель 2025, 11:45
Университет янгиликлари

Хабар берилганидек, Қашқадарё вилоят прокуратураси ҳамда Қарши давлат университети ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумига асосан айни кунларда талабаларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, қонунчиликка оид билимларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда дебатлар ўтказилмоқда. Шу доирада География ва агрономия факультетида “Гиёҳвандлик — тараққиёт кушандаси” мавзусида навбатдаги тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят прокуратураси ҳузуридаги ички ишлар органларида қонунлар ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори Халилов Жамшид Халилович иштирок этди. Тадбир давомида гиёҳвандликнинг жамият ҳаётига салбий таъсири, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика ишларининг аҳамияти, мавжуд қонунчилик асослари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Жумладан, прокурор томонидан талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.