Қарши давлат университетида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантиришга қаратилган семинар-тренинг бўлиб ўтди

19 Апрель 2025, 11:40
Университет янгиликлари

2025-йилнинг 15–16 апрель кунлари Қарши давлат университетида Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан “Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси (GRACE)” дастури доирасида “Коррупцияга қарши иммунитет шакллантириш” мавзусида ўқув семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур семинар-тренингда университетнинг иқтидорли талаба-ёшларидан иборат “Талаба-ёшлар клуби” аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассислари Н.Сражидинова ва Ш.Ахмедов, “Ёшлар хабардор: ёшлар коррупцияга қарши” лойиҳаси ғолиби М.Саидова ҳамда университет бошланғич ташкилоти етакчиси Д.Равшанов иштирок этдилар. Семинарда талаба-ёшларга коррупциянинг олдини олиш, унинг зарарли таъсирларини тушунтириш ва коррупцияга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш борасида маърузалар ўқилди. Шунингдек, “коррупция” тушунчаси, унинг қонуний таърифлари ва асосий турлари, жамиятга таъсири (иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатлари), шахсий иммунитет (ҳалоллик, масъулият, одоб-ахлоқ), ҳамда коррупцияга қарши қонунчилик ва жазолар ҳақида талабаларга инновацион ёндашувлар асосида интерактив методлар орқали тушунчалар берилди. Тадбир якунида фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.