Амстердамда Ўзбекистон маданияти намойиш этилди

19 Апрель 2025, 11:38
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети делегациясининг Нидерландиянинг Амстердам шаҳрига ташрифи доирасида World Horti Center – халқаро кўргазма ва савдо марказида Ўзбекистон миллий маданияти ва санъатига бағишланган маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон 2024 йилда ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган рубоб ясаш ва чалиш санъати ҳақида маълумот тақдим этилди. Меҳмонлар эътиборига рубоб ва доира чолғулари жўрлигида ижро этилган ўзбек халқ куйларидан "Қоʻшчинор", "Норим-норим", "Хоразм лазгиси", "Андижон полкаси" ҳамда бошқа халқ оҳангларига асосланган куй-қўшиқлар намойиш этилди. Иштирокчилар куй-қўшиқларни завқ билан тинглаб, ўзбекча рақсларга жўшқинлик билан қўшилдилар. Меҳмонлар адрас матосидан тикилган миллий либослар ва дўппиларимизга катта қизиқиш билдирдилар. Тадбир якунида меҳмонларга ўзбек халқининг машҳур миллий таоми — ош тортилди.