
Аёл борки, олам мунаввар!
Ер юзида сўз ва соз санъати, шоиру ҳофиз, рассом ва ҳайкалтарош пайдо бўлибдики, она ва аёл зоти юксак пардаларда тараннум этиб келинади. Гўзаллик тимсоли бўлган аёлларимизни меҳрибон она, мунис сингил, садоқатли ёр сифатида доимо улуғлаб, ардоқлаб яшаймиз. Халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олган бу олижаноб фазилатлар мустақиллик йилларида янги мазмун-моҳият билан бойиб, янада юксак босқичга кўтарилди. Бугун, 6 март куни, вилоят мусиқали драма театрида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари иштирокида “Аёлга эҳтиром-миллатга эҳтиром” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир аввалида университет ректорининг олийгоҳ хотин-қизларига йўллаган табрикномаси ўқиб эшиттирилди. Дастур давомида театр ижодкоркорлари томонидан саҳнавий кўринишлар намойиш қилиниб, дилбар қўшиқлар ижро этилди. Байрамона тадбир барчага бирдек қувонч улашди.