Алишер Навоий ижоди - миллий маънавий хазинамиз

10 Февраль 2025, 05:24
Университет янгиликлари

Математика ва компьютер илмлари ҳамда Хорижий тиллар факультети декан ўринбосарлари А.Жўраев, Х.Муратов, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ҳамда талабалар иштирокида буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоий ижоди - миллий маънавий хазинамиз” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Байрам тадбирида университетнинг Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи, доцент Ш.Акрамов Алишер Навоий ижоди ҳақида маъруза қилди. Талабалар томонидан Алишер Навоий бобомизнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар айтилиб, асарлари асосида кичик саҳна кўринишлари ҳамда шоир ғазалларидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Бу каби бадиий кечалар, Навоий бобомиз асарлари мазмунини чуқур англашга, ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялашга, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.