Байроғим - ғурурим, фахрим! Қарши давлат университетида улкан байроқ қад ростлади
Ўзбекистон суверенитетини белгилайдиган рамзлар орасида Давлат байроғи алоҳида ўрин тутади. Мустақиллигимиз тимсоли бўлган миллий байроғимизнинг давлат идоралари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, хориждаги элчихона ва ваколатхоналаримиз биносида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ўзида намоён этиши барчамизга ифтихор бахш этиб, қалбларимизни яйратади.
Қарши давлат университети кириш қисмида махсус майдон ҳозирланиб Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилди. Байроқ ўрнатилган устуннинг баландлиги 15 метр, байроқнинг узунлиги 6 метр, эни эса 3 метрга тенг бўлиб, университет кўркига кўрк қўшган ҳолда узоқ масофадан яққол кўзга ташланиб туради. Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!