Гиёҳвандлик - умр заволи

28 Октябрь 2024, 06:09
Университет янгиликлари

“Аср вабоси” номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига раҳна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини англамай қолади. 

Хорижий тиллар факультетида ташкил этилган давра суҳбатида ёшлар ўртасида авж олаётган гиёҳвандлик касаллигининг сабаблари ва оқибатлари ҳамда уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Бу каби тадбирлар ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга, ўзларига тегишли хулоса қилишларига кўмак беради. 

Тадбирда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, университет профилактика инспектори Д.Рўзиева ҳамда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарши курашиш бўлими мутахассис-ходимлари Ш.Шаропов, А.Рашидов ўз маърузаси билан иштирок этди.