Мирзо Улуғбек илм-фан ҳомийси

22 Октябрь 2024, 05:48
Университет янгиликлари

Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори имзоланди.  

Қарорнинг 6-бандида Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти, унинг давлат арбоби сифатидаги фаолияти ҳамда жаҳон илм-фани ва тамаддуни ривожига қўшган улкан ҳиссасини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида, шунингдек, таълим ташкилотлари ва меҳнат жамоаларида кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш чораларини кўриш вазифаси белгиланган. 

Мазкур вазифалар ижроси доирасида География ва агрономия ҳамда Тарих факультетларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда Мирзо Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси, астрономия соҳасидаги ютуқлари ва давлатчилик тарихида тутган ўрни ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Унинг “Зижи жадиди Кўрагоний” ва “Тўрт улус тарихи” номли асарлари бугунги кунга қадар дунё олимлари учун муҳим манба бўлиб келаётгани урғуланди. 

Қайд этилганидек, Мирзо Улуғбек ташаббуси ва ҳомийлиги остида кўплаб мадрасалар, мактаблар, кутубхоналар, масжидлар, карвонсаройлар, кўприклар ва боғлар барпо этилган. Тадбирлар якунида Мирзо Улуғбек ва бошқа буюк аждодларимиз меросини ёшлар ўртасида кенгроқ  тарғиб қилиш муҳим эканлиги таъкидланди.