
Одоб ахлоқ-инсон зийнати
Одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус, диёнат каби боқий қадриятлар халқимиз бой маънавиятининг ажралмас қисмига айланиб кетган. Афсус, бугунги мураккаб шароитда “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғоялар, маънавий бузуқлик ва ахлоқсизликларни тарғиб этишга уринаётган айрим ғаламислар айнан ана шу бобомерос қадриятларимизга болта уришга уринаётгани сир эмас.
Тарих факультетида ташкил этилган тадбирда талабаларга бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири одоб-ахлоқ, хусусан, саломлашиш, жамоани ичида ўзини тутиш, кийиниш одоблари ҳақида сўз борди.
Тадбирда факультет хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси А.Шайманова, Фалсафа ва социология кафедраси доценти Г.Бекмуродова, университет профилактика инспектори М.Жабборов, факультет тьюторлари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбир давомида мавзу юзасидан маърузалар тингланди. Якунда талабалар томонидан тайёрлаб келинган мақол ва шеърлар ўқиб эшиттирилди.