Халқаро ҳамкор ташкилотлар

16 January, 2021

Қарши давлат университетининг хорижий ҳамкорлар билан амалда тузилган шартнома, битим, меморандум ва протоколлар асосида бажарилган ишлар.

Қарши давлат университети чет эл грантлари ва хорижий лойиҳалар бўйича фаолияти – Европа Иттифоқининг TEMPUS IV дастурининг  «QARD: Етакчи академик лидерларнинг касбий малакасини ошириш орқали таълимда сифат тизимини  такомиллаштириш» ҳамда «UzDOC: Ўзбекистон олий таълим муассалари докторантура тизими сифатини ошириш» лойиҳаси, Кореянинг KOICA ташкилотининг “Волонтёрлар дастури”, Буюк Британиянинг (British Council)  “PRESETT дастури”, Германия элчихонасига қарашли Тошкендаги Гёте институти, Франция элчихонасига қарашли Франция институти орқали давом этмоқда.

Университетда Европа Иттифоқининг TEMPUS дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалари (батафсил маълумотларни neo@erasmusplus.uzhttp://www.tempus.uz веб-сайтлардан олишингиз мумкин.)

«QARD: Етакчи академик лидерларнинг касбий малакасини ошириш орқали таълимда сифат тизимини  такомиллаштириш»

Лойиҳа мақсади:

Университет ва вазирлик даражасида таълим жараёни ва сифат таъминоти жараёнини тизимлаш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашиш

Европа Иттифоқи давлатлари билан Болоня жараёни ва халқаро стандартлар контекстида таълим сифатини таъминлаш тизими амалиёти интеграсияси бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик

Ўзбекистон Олий таълими соҳасида таълим сифатини таъминлаш миллий тизимини шакллантириш

Ўқув дастурларини такомиллаштиришяратиш орқали академик таркибнинг касбий малакасини оширишга кўмаклашиш 

Лойиҳа муддати: 3 йил (15.11.2011- 15.11.2014 йй).

Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумотларни www.qapd.uz сайтидан олишингиз мумкин

544134-TEMPUS-1-2013-1-BE-TEMPUS-SMGR «UzDOC: Ўзбекистон олий таълим муассалари докторантура тизими сифатини ошириш»

Лойиҳа мақсади:

Европа олий таълим тизимининг тамойилларига мувофиқ  ҳолда Ўзбекистонда докторантура тизимининг сифат босқичини ошириш;

Лойиҳа муддати: 3 йил (15.11.2013- 15.11.2017 йй)

Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумотларни http://uzdoc.eu сайтидан олишингиз мумкин

http://www.qarshidu.uz/images/bulim/koica-1.jpg

Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICA ташкилотининг “Волонтёрлар дастури” бўйича ҳамкорлиги

2010 йил 21 январдан буён давом этмоқда. Корея элчихонасига қарашли KOICA ташкилоти  билан ҳамкорлик 2010 йил 21 январдан волонтёрлар дастури шартнома тузилган бўлиб, ҳозирга қадар университетда 7 та волонтёр фаолият кўрсатди, яъни 5та корейс тили бўйича  - Парк Жунгеун, Ли Жеонгюн, Парк Эун Сук, Чо Гёнгхва, Хван Док Ран ва компьютер технологиялари бўйича   Ким Ҳюнжин, Чо А Ран.  KOICA ташкилоти волонтёр Ким Ҳюнжин томонидан 2014 йил май ойида 20 000 АҚШ доллар ҳажмида “Компьютер технологиялар кабинети жиҳозлаш” бўйича лойиҳа ишлари амалга оширилди. 2014 йилнинг 8 июль куни KOICA ташкилоти директори жаноб Лее Кюнг-Санг ва таржимон Малика Рахимова ва университет ректори Л.Х.Ёзиев, университет профессор- ўқитувчилари, корейс тили волонтёрлари иштирокида Компьютер технологиялари кабинетини расмий очилиши ўтказилди.  Ушбу ташкилот билан ҳамкорлик бўйича маълумотлар қуйидаги www.koica.go.kr веб-сайти орқали олишингиз мумкин.

Буюк Британиянинг (British Council) “PRESETT дастури”

Вазирликнинг 19.08.2009 йилдаги №87-02-1354-сонли модемограммасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Британия Кенгаши ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ амалдаги инглиз тилини махсус олий таълим муассасаларида ва ушбу тилдаги мутахассис тайёрловчи университетларнинг факультетларда ўқитиш, халқаро стандартлар даражасига етказиш лойиҳа доирасида университетнинг Инглиз тили ва адабиёти кафедрасининг ўқитувчиларидан Г.Тўраева, Н.Амирқулова, Н.Жумаева, М.Дониева, Г.Элмуродова, Г.Эргашева, Ш.Наширова ва бошқалар фаолият юритиб келмоқдалар. Ҳозирги кунда Хорожий тиллар факультети инглиз тили ва адабиёти  бўлимида 4та экспериментал гуруҳда талабалар британия услуби асосида мутахассислар тайёрланмоқда. 2013-2014 ўқув йилида британия услуби асосида тайёрланган иккинчи экспериментал гуруҳи талабалари битирув малакавий курсларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, якуний давлат аттестасиясидан ўтказилдилар.

Ушбу ташкилот билан ҳамкорлик бўйича маълумотлар қуйидаги веб-сайти орқали олишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/BritishCouncilUzbekistan

4.Германия элчихонасига қарашли Тошкендаги Гёте институти билан ҳамкорликлиги 2002 йилдан буён давом этиб келмоқда. Гёте институти томонидан  университетнинг немис тили бўлимига ўқув дарсликлар, профессор-ўқитувчилари учун ўқув семинарлар, стипендиал дастурлар доирасида конкурслар ўтказилган. Ҳозирги кунга қадар Гёте институти совриндорлари 4та  немис тили мутахассислари фаолият юритиб келмоқда. Булар роман-герман филологияси кафедрасининг етакчи ўқитувчилари Гулчеҳра Содиқова, Анвар Ахмедов, Қувонова Шахноза ва Махмудова Нигора. Жумладан, 2013 йилда Қувонова Шахноза ва Махмудова Нигоралар Гёте институтининг грантига сазовор бўлдилар.

Ушбу ташкилот билан ҳамкорлик бўйича маълумотлар қуйидаги веб-сайти орқали олишингиз мумкин:

http://www.goethe.de/ins/uz/ru/tas.html

5. Германия элчихонасига қарашли DAAD (Германиянинг академик алмашинув хизмати) ташкилоти билан ҳамкорлиги 2000йилдан буён давом этиб келмоқда. DAAD ташкилоти томонидан  университетнинг немис тили бўлимига ўқув дарсликлар, профессор-ўқитувчилари учун ўқув семинарлар, стипендиал дастурлар доирасида конкурслар ўтказилган. Ушбу ташкилот билан ҳамкорлик бўйича маълумотлар қуйидаги веб-сайти орқали олишингиз мумкин:

http://www.goethe.de/ins/uz/ru/tas.html

6. Университетнинг Франция элчихонасига қарашли Франция институти билан ҳамкорлиги 2001 йилдан буён давом этиб келмоқда. Франция институти томонидан  университетнинг француз тили бўлимига ўқув дарсликлар, профессор-ўқитувчилари учун ўқув семинарлар, стипендиал дастурлар доирасида конкурслар ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 10-декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875 қарори ҳамда ОЎМТВнинг 2013-йил 6-майдаги 147-сонли буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Франция институти томонидан француз тилидан дарс бераётган профессор-ўқитувчилари учун 20-24 май кунлари Қарши давлат университетида ўқув семинарлар ташкил этилди. Ушбу ташкилот билан ҳамкорлик бўйича маълумотлар қуйидаги веб-сайти орқали олишингиз мумкин:

https://www.fasebook.com/institutfrancaisouzbekistan;

http://www.ambafrance-uz.org