Масофавий таълим кафедраси

14 November, 2022

Кафедра мудири: и.ф.н.доцент

Эркаева Гулбахор Панжиевна

Телефон: (+99890) 716-76-90

Электрон манзили:egulbahor@mail.ru

Кафедра ҳақида

“Масофавий таълим” кафедраси 2022  йил август ойида Қарши давлат университети илмий Кенгашининг _____ сонли қарори билан ташкил этилди. Кафедра Халқаро таълим дастурлари факультети ҳузурида ташкил этилган.

Ҳозирги вақтда кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент Г.П.Эркаева раҳбарлик қилмоқда.

Кафедра университетнинг асосий ўқув-илмий таркибидан бири ҳисобланади. Кафедранинг асосий мақсади юқори малакали кадрлар тайёрлашда уларга маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари  дипломларини олиш имконияти таъминлаш учун илғор хорижий мамлакатлар, шу жумладан Россия ва Белоруссиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш. 

Бугунги кунда кафедра РФнинг Белгород давлат унивеситети (БелГУ), Москва давлат лингвистика университети (МДЛУ), Приволжск илмий тадқиқот тиббиёт университети (ПИМУ) ва Белоруссиянинг Гродно давлат университети (ГрДУ) ва бошқалар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида юқори малакали ва рақобатбардош, мутахассисларни тайёрламоқда. Шу билан бир қаторда битирувчиларда Хорижий ОТМ  дипломини олиш имконияти пайдо бўлади.

Кафедра битирувчиларининг асосий истеъмолчилари – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги,Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, хусусий корхоналар ва хизмат кўрсатиш секторлари ҳисобланади.

Кафедрадаги фанларни ўқитишга илмий даражага эга, салоҳиятли профессор-ўқитувчилар жалб қилинган.

Ҳозирда кафедрада 9 нафар профессор-ўқитувчи асосий штатда, 40 нафар ўриндошлик асосида жумладан: 1 нафар иқтисод фанлари номзоди, доцент; 6 нафар педагогика фанлари номзоди, доцент; 2 нафар фалсафа фанлари номзоди, доцент, 2 нафар техника фанлари номзоди доцент, 2 нафар физика-математика фанлари номзоди, доцент, 6 нафар  PhD, доцент,  9 нафар катта ўқитувчи, 12 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада бакалавриат таълим йўналиши

Кафедрада 6 та бакалавриат  таълим йўналишида талабаларга билим берилади. Жумладан:

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб 3+1 қўшма дастури асосида: Белгород давлат университети билан 5110800 “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси”, Москва давлат лингвистика университети билан 60540100 - “Линвистика (инглиз тили)”, 2020-2021 ўқув йилида Белгород ДУ билан ҳамкорликда 60230100-“Русский язык как  иностранный”, Приволжск илмий-тадқиқот тиббиёт университети билан ҳамкорликда 4+2 қўшма дастури асосида 60910200 - “Даволаш иши” ва 60910300-“Педиатрия иши”,  2+2 дастур асосида Белоруссиянинг Янка Купала номидаги Гродний давлат университети билан ҳамкорликда 60540200-“Амалий математика” йўналишларида  талабалар таҳсил олмоқда.

Ҳозирги вақтда кафедра ҳузурида бакалавриатда 270 нафар талаба таҳсил олмоқда. Бундан ташқари 68 нафар талаба хорижий ҳамкор университетларда ўқишини давом эттирмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида олиб борилади. Фанларнинг ишчи ўқув дастурлари, ўқув-услубий мажмуалари замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида ишлаб чиқилган.

Кафедрада магистратура мутахасислиги

2019-2020 ўқув бошлаб РФ Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда 4 та магистрлик таълим дастурлари ташкил этилди:

70230101 – Лингвистика (роман-герман тиллари) /44.04.01- Педагогик таълим. “Чет тилларида таълим” магистратура дастури

70510101 - Биология (ботаника) /06.04.01 Биология. “Экология” магистратура дастури;

70230101- Лингвистика (рус) /45.04.01 Филология. Рус тили магистратура дастури;

70230301 – Тарих (минтақалар ва мамлакатлар / 46.04.01 Тарих. Магистратура дастури Евроосиёда минтақавий жараёнлар тарихи.

2022-2023 йилда биология йўналишидан ташқари қолган барча мутахасисиликларга қабул амалга оширилди. Ҳозирда магистратурада жами 28 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Кафедранинг инновацион лойиҳалардаги иштироки

Халқаро таълим дастурлари факультети декани Н.Азизова ва кафедра мудири Г.Эркаевалар томонидан AҚШ Давлат  департаментининг кам таъминланган, кўп болали ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун "English Access Microscholarship Program"  халқаро лойиҳаси  амалга оширилмоқда. Лойиҳа бюджети $50000.

Кафедранинг доценти Н.Азизова  Европа Иттифоқининг Erasmus + дастури доирасида “Халқаро кредит мобиллиги ” дастурини Словакиянинг “Нитра Константина фалсафа университети” билан  ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар алмашинувида иштирок этмоқда.

Fullbright дастури билан ҳамкорликда хорижий мутахассислар таклиф этиш асосида машғулотлар олиб борилмоқда.

Кафедра таркиби (асосий штатдагилар):

1.     Эркаева Гулбахор Панжиевна  - иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент

2.     Милованова Елена Валерьевна – катта ўқитувчи

3.     Убоженко Анна Станиславовна –катта ўқитувчи

4.     Акифьева Олесья -ўқитувчи

5.     Смирнов Константин – катта ўқитувчи

6.     Эгамбердиев Мурод Фарходович –ўқитувчи

7.     Чариева Дилноза Алиқуловна - ўқитувчи

8.     Шодихонов Саидазим - ўқитувчи

9.     Тиркашев Акмал - ўқитувчи

Кафедранинг маданий-маърифий фаолияти

Кафедра ходимлари ва талабалари университет, вилоят ва республика миқёсида ташкил қилинаётган маданий-маърифий ва спорт тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқдалар. Қуйида ушбу жараёнлардан намуналар акс эттирилган суратларни кўришингиз мумкин.

Саҳифалар

Халқаро таълим дастурлари факультети
Масофавий таълим кафедраси