Талабаларни турар жой билан таъминлашга бағишланган овозли суҳбат ўтказилди
29 август 2024
Университет янгиликлари
29 август куни Қарши давлат университетининг расмий телеграм саҳифасида университет талабаларини турар жой билан таъминлаш юзасидан овозли чат ташкил этилди.
Унда университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Ойбек Кузиев иштирок этиб, 2024-2025 ўқув йилида талабаларни турар жой билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, университет талабалар турар жойи комплексларининг қуввати ва қамрови, талабаларнинг ётоқхонага жойлаштириш тартиби, ётоқхоналарда яратилган шароитлар ҳамда ижара хонадонлари тўғрисида маълумотлар берди.
Овозли чат давомида иштирокчиларнинг бевосита савол ва мурожаатларига тегишли жавоблар берилди.