Халқаро қўшма таълим дастурлари факультети битирувчиларига диплом топширилди
Қарши давлат университети билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган Москва давлат лингвистика университети филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили йўналиши бакалаврлари, Белгород давлат миллий тадқиқот университети рус тили, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши бакалаврлари, рус тили, инглиз тили ва тарих йўналиши магистрлари, Янка Купала номидаги Гродно давлат университетининг амалий математика йўналиши бакалаврларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда жами 61 нафар бакалаврлар ва 15 нафар магистрларга икки диплом топширилди. Магистрлардан 4 нафари ҳамда бакалаврдан 4 нафари хамкор ОТМларнинг имтиёзли дипломлари билан тақдирланди. Қўшма таълим дастурлари ҳамкорлиги доирасида бакалаврлардан 2 нафари Белгород давлат миллий тадқиқот университетига Филология рус тили йўналишига магистратурасига грант асосида ҳамда 5 нафари Гродно давлат университетининг амалий математика мутахассислигига шартнома асосида қабул қилинди.
Тадбирда Москва давлат лингвистика университети Ўқув ишлари бўйича проректори Г.В.Грачёв, МДҲ давлатлари тиллари ва маданиятлари маркази директори В.В.Конев, Белгород миллий тадқиқот университети Халқаро таълим дастурлари маркази директори В.Н.Шевченко, Хорижий тиллар факультети декани А.А.Колесников, Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Бекпулатов, Халқаро таълим дастурлари факультет декани Н.Азизова, Масофавий таълим кафедра мудири Г.Эркаева, доцент С.Кенжаева, ўқитувчи С.Шодихонов, Е.Милованова, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Тадбирда сўз чиққанлар университетлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилгани келажакда кўп муваффақиятлар учун асос бўлишини таъкидлаб, битирувчиларга омад тилашди.