Қашқадарёда тест синовлари бошланди

Жараёнлар вилоятдаги 3 та манзилда жойлашган 6 та бинода бўлиб ўтмоқда. Маълумотларга кўра, бугун кун давомида 6 720 нафар абитуриентлар тест синовларида иштирок этиши кутилмоқда.  Жумладан, тест синовлари ўтказилаётган Қарши давлат университети Спорт соғломлаштириш мажмуаси 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, олий таълим муассасаси томонидан ҳозирланган салқин кутиш жойларида ота-оналар мониторлар орқали фарзандларини имтиҳонлардаги иштирокини катта ҳаяжон билан кузатишмоқда. Олийгоҳ волонтёрлар жамоаси эса ота-оналарга тест жараёнлари, имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар бермоқда.  Тест синовлари тўлиқ видеокузатув орқали трансляция қилинмоқда ҳамда жараённи https://test2024.uz/Qashqadaryo/57 сайти орқали онлайн кузатиб бориш имконияти яратилган.