"Ёш туризм элчилари учрашуви" бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 2-июль куни "Ёш туризм элчилари учрашуви" бўлиб ўтди. Учрашув давомида ёшлар туризми билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган туризм лойиҳалари устида ишлаш ҳамда жорий йилнинг август ойида Қашқадарё вилоятида ўтказилиши режалаштирилган халқаро “Туризм қурилтойи”нинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.  Мазкур учрашув Қашқадарё вилояти Туризм элчилари аъзолари, ҚарДУ Туризм ва маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчилари ва  талабалари ҳамда Республика ишчи гуруҳи томонидан ташкил этилди.