Университет талабаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди

Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.  Анжуман доирасида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёш шоир Ҳасан Асраевнинг “Эзгу ният” номли китоби тақдимоти ўтказилди ҳамда бир қатор ёш ижодкорларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид томонидан Ёзувчилар уюшмаси аʼзолик гувоҳномалари топширилди.  Қувонарлиси, ушбу ёшлар орасида Қарши давлат университети Тарих факультети талабаси Элбой Қулмонов ҳам бор. Талабамизнинг ижодий парвози бунданда юксак бўлсин!