Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра мудири, профессори, доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи-ассистент лавозимларига танлов эълон қилади

27 Апрель 2024, 04:35
Эълонлар

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Ўзбек мумтоз адабиёти кафедралари мудири лавозимига;

Ўзбек мумтоз адабиёти (1) кафедраси профессори лавозимига;

Факультетлараро инглиз тили (1), Миллий ғоя, маънавият асослари (2), Ўзбек мумтоз адабиёти (1), Мактабгача таълим (1), Бошланғич таълим (1), Психология (1), Технологик таълим (1), Жисмоний тарбия ва спорт (1), Органик кимё (1), Фалсафа ва социология (1), Ўзбек тилшунослиги (1) кафедралари доценти лавозимига;

Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси (2), Мусиқа таълими (1), Факультетлараро инглиз тили (2), Инглиз тили ва адабиёти (1), Жисмоний тарбия ва спорт (1), кафедралари катта ўқитувчиси лавозимига;

Мусиқа таълими (1), Ранг тасвир ва амалий санъат (1), Инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти (1), Спорт фаолияти (1), Даволаш ва педиатрия иши (1), Физиология (1), Агрокимё ва экология (1) кафедралари ўқитувчи-ассистент лавозимига.

Лавозим учун малакавий талаблар:

1. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари;

2. Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;

3. Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;

2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;

3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;

4. IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);

5. SCOPUS va WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй. Телефон: 225-34-13, факс: (0 375) 221-00-56. Электрон почта: kardu@umail.uz