Эълонлар

Барчани халқаро конференцияга таклиф этамиз!

22 April, 2021

Барчани халқаро конференцияга таклиф этамиз!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил

2 мартдаги 78-Ф Фармойиши билан тасдиқланган илмий тадбирлар режасига асосан, жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари Қарши давлат университетида “Маданиятлараро коммуникация матнида тил ва адабиётнинг роли” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Анжуманда МДҲ давлатлари ва хорижий мамлакатлар, яъни АҚШ, Россия, Германия, Франция, Тожикистон каби давлатларнинг нуфузли олийгоҳларидан ҳамда мамлакатимизнинг етакчи олий таълим муассасаларидан соҳанинг таниқли олимлари илмий маърузалари билан иштирок этадилар. Барча ҳохловчиларни илмий анжуманга онлайн шаклда қатнашишга таклиф этамиз. Конференция 23 апрель куни соат 13.00да бошланади.

Қатнашиш учун ҳавола: ИК: 224 015 4151

Код: 2021