ҚарДУ профессор-ўқитувчилари Германияда ўтказилган халқаро тадбирда иштирок этди

Куни кеча мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонасида буюк шоир ва мутафаккирлар: Алишер Навоийнинг 583 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 541 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий кеча ўтказилди. 

Аҳамиятлиси, тадбирда айни пайтда Германияда бўлиб турган Қарши давлат университети профессори Г.Тожиева, Немис тили ва адабиёти кафедраси доценти Н.Маҳмудова, Масофавий таълим кафедраси ўқитувчиси С.Шодихонов иштирок этди. Тадбир тафсилотлари uza.uz германияда-буюк-боболаримиз-сиймоси-ёд-этилди_568300) сайтида батафсил ёритилди. 

Маълумот учун, Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари Германия давлати Берлиннинг Гумболдт университетида қисқа муддатли илмий стажировка ўтамоқда.