Адолат сайли: ҳуқуқий хизматлар ва очиқ мулоқот майдони

Қарши давлат университетида “Адолат сайли” тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида фуқаролар учун бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, давлат хизматлари, ФҲДЙ ва нотариус хизматлари, сайёр қабуллар ҳамда ҳуқуқий ёрдамлар ташкил этилди. Тадбирда аҳоли, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда нуронийлар қатнашди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунчиликдаги янгиликларни кенг тарғиб қилиш ва ҳуқуқий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш масалаларига алоҳида тўхталишди. Сайил давомида ҳуқуқий маслаҳат майдончалари, китоб ва кўргазмалар, интерактив викториналар ҳамда маданий-кўнгилочар дастурлар ташкил этилди. Фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, фаол иштирокчилар эса эсдалик совғалари билан тақдирланди. “Адолат сайли” аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли ва давлат органлари ўртасидаги очиқ мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим майдонга айланди.