Якуний давлат аттестацияси жараёнлари бошланди

Қарши давлат университетида 2025/2026 ўқув йили битирувчи курс талабалари учун Якуний давлат аттестацияси жараёнлари бошланди. 22–27-июнь кунлари давом этадиган аттестация синовлари мутахассислик фанларидан тест, битирув малакавий ишлари, диплом лойиҳалари ҳамда магистрлик диссертациялари ҳимояси шаклида ташкил этилмоқда. Жараёнлар замонавий ахборот технологиялари асосида, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда. Синов ва ҳимоялар белгиланган график асосида веб-платформалар орқали ёритиб борилмоқда. Якуний давлат аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги низомлари талаблари асосида ташкил этилиб, талабаларнинг билим ва салоҳиятини холис баҳолаш, адолат ва жамоатчилик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда. Қарши давлат университетида ҳар бир натижа билим, меҳнат ва адолат мезонлари асосида баҳоланади.