“Китоблар карвони” Қарши давлат университетида

21 Январь 2026, 12:00
Университет янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13-сентябрдаги китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш, китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантиришга қаратилган қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан “Китоблар карвони” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Қарши давлат университети ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят бўлими раҳбари Ғулом Абдиев, мутахассислар Гулчеҳра Амирқулова ва Элбой Қулмонов, шунингдек, Қарши давлат университетининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Ойбек Кузиев сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр билдирдилар. Тадбир давомида университетнинг ижодкор талабалари ўз ижод намуналарини тақдим этдилар. Якунда университет кутубхонасига 150 дона турли номдаги бадиий адабиётлар туҳфа қилинди.