ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !
Республика фан олимпиадасининг университет босқичига рўйхатдан ўтиш бошланди!
Қарши давлат университети талабалари учун “Кимё”, “Биология”, “Физика” ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бўйича Республика фан олимпиадасининг университет босқичи учун қабул бошланди.
Мазкур олимпиада Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026-йил 23-февралдаги 72-сонли буйруғи асосида ташкил этилмоқда.
Олимпиадада фақат 4-босқич талабалари ўз таълим йўналишига мос фанлар бўйича иштирок этишлари мумкин.
Республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган талабалар магистратурага имтиёзли грант асосида қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтиш муддати: 2026-йил 20-мартгача
Рўйхатдан ўтиш учун ҲАВОЛА
Танлов НИЗОМИ билан танишинг
Қўшимча маълумот учун:
+998 93 155 88 82