ҚарДУда “Келажакка қадам” дастури бўйича очиқ мулоқот
21 Январь 2026, 11:51
Университет янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ижроси доирасида Қарши давлат университетида Қашқадарё вилояти Ўзмиллийбанк АЖ ходимлари иштирокида битирувчи курс талабалари билан “Келажакка қадам” дастури бўйича очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган битирувчилар учун имтиёзли кредитлар, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда ғоядан лойиҳагача бўлган жараёнда давлат ва хусусий сектор билан ҳамкорлик имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, очиқ мулоқот давомида талабаларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар берилиб, дастурдан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар билдирилди.