Конституция — эркин ва фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори

29 Ноябрь 2025, 07:40
Университет янгиликлари

Спорт, Тарих, Филология ҳамда Математика ва компьютер илмлари факультетларида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирлар давомида профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари Конституциянинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашдаги муҳим вазифалари ҳақида атрофлича маълумот бердилар. Шунингдек, иштирокчиларга 2023-йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган демократик ислоҳотлар, ёшлар ва фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган янгиликлар батафсил тушунтирилди.  Учрашувлар якунида Конституция – мамлакатимизда эркин, адолатли ва фаровон жамият барпо этишнинг ишончли ҳуқуқий негизи экани алоҳида таъкидланди. Мавзу доирасидаги тадбирлар факультетлар кесимида давом этмоқда.