Биз тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз!

29 Ноябрь 2025, 07:38
Университет янгиликлари

Тарих факультетининг ижтимоий иш йўналиши 1-босқич талабалари учун соҳа вакиллари ҳамкорлигида тадбир ўтказилди. Унда Фалсафа ва социология кафедраси профессор-ўқитувчилари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бош мутахассиси Жавоҳир Боймуратов ҳамда Қарши шаҳар Инсон ижтимоий хизматлар маркази ходими Ёқутхон Ражабова иштирок этди. Тадбир давомида тазйиқ ва зўравонликка қарши кураш тизимининг самарадорлигини ошириш, мавжуд механизмлар, ҳуқуқий асослар ва уларни қўллаш амалиёти муҳокама қилинди. Ҳамкорлик шартномаси доирасида ташкил этилган семинар-тренингда оғир ижтимоий аҳволга тушган хотин-қизлар билан ишлаш технологиялари, зўравонликдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш жараёнида ижтимоий ходимларнинг функционал вазифалари юзасидан фикр алмашилди.