Тазйиқ ва зўравонликка қарши биргаликда

19 июнь куни “Долзарб 90 кун” дастури доирасида “Ўқувчи ва талаба қизларга нисбатан тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш” мавзусида психологик-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда хотин-қизларни ҳимоя қилиш борасидаги давлат сиёсати, қабул қилинган қонунчилик ва университетда амалга оширилаётган профилактика ишлари ҳақида маълумот берилди. Ушбу жараёнда иштирокчилар ўртасида сўровнома ўтказилиб, унинг таҳлилий натижалари муҳокама қилинди. Психологлар томонидан тазйиқ ва зўравонликнинг турлари, уларнинг психологик таъсири, жумладан, замонавий зўравонлик усули — газлайтинг ҳақида атрофлича тушунча берилди. Газлайтинг жабрланувчини ишончсизлик, айбдорлик ва ёлғизликка тушириш орқали унинг руҳий барқарорлигига путур етказади. Тадбир иштирокчиларда ҳуқуқий ва психологик билимни ошириш, зўравонликка қарши иммунитетни шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.