Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – олий неъмат
Қарши давлат университетида 16-ноябрь — Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Ҳафталик доирасида “Китобхонлик бизни бирлаштиради” номли китоблар кўргазмаси ҳамда “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Лола Саодатова, университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Ойбек Кузиев ҳамда Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Шерзод Акрамов бағрикенгликнинг инсонлар ўртасидаги ҳурмат, тинчлик ва дўстлик асосидаги муҳим қадрият эканини таъкидладилар. Мазкур тадбирлар UNESCO томонидан 1995-йилда қабул қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” ғояларига уйғун равишда ёшлар қалбида инсонпарварлик, миллатлараро тотувлик ва маданий бағрикенглик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.