Қарши давлат университети талабаси – Ўзбекистон чемпионати совриндори!
Жорий йилнинг 11–14-ноябрь кунлари Бухоро вилоятида кураш бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 600 нафарга яқин курашчилар иштирок этмоқда. Спортчилар эркаклар ва аёллар ўртасида 8 тадан вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Йилнинг энг йирик мусобақаларидан бири бўлган ушбу чемпионат ғолиблари 2026-йилда Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Қувонарли жиҳати шундаки, чемпионатда Қарши давлат университети Спорт факультети талабаси, олийгоҳ терма жамоаси аъзоси Маржона Отақулова -52 кг вазн тоифасида фахрли 3-ўринни эгаллаб, бронза медалга сазовор бўлди. Маржонани ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз! Унга келгусидаги мусобақаларда ҳам янада юксак натижалар ва янги ғалабалар тилаймиз!