Касаба уюшмалари – 120 йил халқ билан

21 Ноябрь 2025, 11:39
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва Касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси А.Норов Меҳнат Кодекси, Конституция ва жамоа шартномаларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Давра суҳбати якунида “11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ва Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ўтказилган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.