Хотирани ардоқлаш – авлодлар вазифаси

9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари М.Махманова, Х.Эшмирзаев, Ж.Каромов ҳамда Тарих факультети талабалари Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғига ташриф буюрдилар. Қарийб 7 гектар майдонда ташкил этилган ушбу мажмуада Иккинчи жаҳон урушидаги мард ватандошларимиз хотирасига бағишланган музей, блендаж, тарихий ҳарбий техникалар, сунъий кўл, амфитеатр ва ўқ отиш, қояга чиқиш масканлари мавжуд. Боғ марказида Ўзбекистон харитасининг улкан макети ўрнатилган бўлиб, унда ҳар бир ҳудуднинг тарихий ва табиий неъматлари акс этган. Саёҳат чоғида талабаларга урушда халқимиз томонидан кўрсатилган жасорат ва фидокорлик ҳақида маълумотлар берилди. Шу куни Фалсафа ва социология кафедраси фахрий ўқитувчиси Роҳатой Бойқобилованинг хонадонига ҳам ташриф буюрилди. Учрашув самимий суҳбат ва шукроналик дуолари билан мазмунли бўлди.