
Қарши ёшлар технопаркида – “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди
6 Май 2025, 10:55
Университет янгиликлари
Илм, технология ва инновацияга қизиққан 80 нафар иқтидорли ёшлар ўзларининг стартап ва илмий лойиҳаларини тақдим этдилар. Улар орасидан 20 нафар иштирокчиларнинг энг истиқболли ва амалий ғоялари саралаб олиниб, Республика босқичига йўлланма берилди. Қувонарлиси, Қарши давлат университети талаба-ёшларидан иборат бир гуруҳ қатнашчилар ўзларининг инновацион лойиҳалари билан танловнинг вилоят босқичида ғолиб бўлишди. Улар қуйидагилар:
◾️Бобуржон Абдуғаниев
◾️Шоҳижаҳон Иброҳимов
◾️Ҳуснора Бозорова
◾️Азиза Насретдинова
◾️Садоқат Умарова
Ёшлар — келажагимиз! Қарши давлат университетининг иқтидорли ёшлари ғалабаси билан табриклаймиз ва уларга танловнинг республика босқичида ҳам омад тилаймиз!