
IT салоҳият йўлида: Муборакда мактаб ўқувчилари учун маҳорат дарси
Қарши давлат университети томонидан Муборак туманидаги ёшларни ахборот технологиялари соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида навбатдаги амалий ташаббус амалга оширилди. 10 апрель куни университетнинг Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси доценти Н.Бегматова томонидан Муборак туманидаги 13 мактаб ўқувчилари учун IT йўналишида маҳорат дарси ташкил этилди. Дарс доирасида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси, ахборот технологияларининг замонавий имкониятлари, дастурий маҳсулотлар яратиш жараёни ҳамда ёшларни IT соҳасига кенг жалб этиш масалалари атрофлича ёритилди. Тадбирда мультимедиали тақдимотлар, интерфаол ўқитиш усуллари ва амалий машғулотлардан фойдаланилди. Бу эса ўқувчиларнинг ахборот технологияларига бўлган қизиқишини янада оширди. Ушбу ташаббус ёш авлоднинг рақамли кўникмаларини шакллантириш, уларни IT соҳасига йўналтириш ва келгусидаги касбий фаолиятларини белгилашда муҳим омил бўлди.