
"Қадриятлар бешигисан она юртим!" мавзусида ўтказилган видеороликлар танлови ғолиблари аниқланди
14 Апрель 2025, 04:58
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети талаба-ёшлари ўртасида "Қадриятлар бешигисан она юртим!" мавзусида ўтказилган видеороликлар танлови ғолиблари аниқланди. Ижодий ёндашув билан тайёрланган, мавзуни тўлиқ очиб берувчи ва икки дақиқадан ошмаган видеороликлар муваффақиятли деб топилди.
Натижалар қуйидагича,
I - ўрин - Муслима Оракбаева (Физика факультети талабаси),
II - ўрин - Дурдона Алиева (Санъатшунослик факультети талабаси),
III - ўрин - Холида Пирбоева (Хорижий тилар факультети талабаси).
Ғолиблар тегишли равишда 2 млн, 1,5 млн ва 1 млн сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланади.