
Ёшлар учун янги имкониятлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги ПҚ-61-сонли Қарори ижроси юзасидан Қарши давлат университетида Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилояти Ўзмиллийбанк АЖ ходимлари иштирокида “Келажакка қадам” дастурлари доирасида битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда “Келажакка қадам” дастурининг моҳияти, хусусан, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган битирувчилар учун имтиёзли кредитлар ва молиявий ёрдам механизмларини ривожлантириш ҳамда ғоядан лойиҳагача бўлган жараёнда давлат ва хусусий сектор билан ҳамкорлик имкониятлари батафсил тушунтирилди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда масъуллар талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, дастурдан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтишди.