
"Лочин" футбол клуби расман лига аъзоси бўлди
7 Апрель 2025, 10:04
Университет янгиликлари
Жорий йилнинг 4 апрель куни ЎзПФЛ бош директори Д.Имомхўжаев ва Қарши давлат университети ректори Д.Набиев иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда университет "Лочин" футбол клубининг истиқболи хусусида сўз борди. Жумладан, Профессионал футбол лига талаблари асосида университет ҳудудидаги мавжуд футбол стадионини реконструкция қилиш ва замонавий, муҳташам база бунёд этиш, клуб инфратузилмасини янада ривожлантириш, клуб менеджерлари учун семинарлар ташкил қилиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. Учрашув якунида ҳар икки томон ҳам йулга қўйилаётган ушбу самарали ҳамкорликдан мамнун эканликларини билдириб, "Лочин" футбол клубининг Оʻзбекистон Профессионал футбол лигасига аъзолик тўғрисидаги ҳамкорлик шартномасини имзолашди.