Уч авлод учрашуви

Санъатшунослик факультетида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Унда 1980 йилларда Қарши давлат университетини (собиқ Қарши давлат педагогика институти) тамомлаган собиқ талабалар, узоқ йиллар давомида халқ таълими тизимида самарали фаолият юритиб ҳозирда нафақада бўлган нуронийлар иштирок этди. Тадбир давомида меҳмонлар ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Ёшликни қадрига етиш, вақтдан унумли фойдаланишлари лозимлигини таъкидлашди.