Миллий қаҳрамоннинг ҳаётий қарашлари

Санъатшунослик факультетида миллий қаҳрамонлар ҳаётига бағишланган учрашувлар доирасида "Миллий қаҳрамоннинг ҳаётий қарашлари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир меҳмони сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Исоқ Тўраев йиғилганлар билан сермазмун суҳбат олиб борди. Актёр, режиссор, маданият ходими сифатида танилган И.Тўраев ёшларимизга ибрат бўладиган ҳаётий воқеалар билан ўртоқлашди. Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга қаҳрамонимиз томонидан шеърлар, ҳикоялар, ривоятлар билан бойитиб бериган жавоблар учрашув иштирокчиларига маънавий ҳузур бағишлади.