
"Амир Темур ворислари" ҳарбий-спорт спартакиадаси ўтказилди
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан университет талаба-ёшлари ўртасида "Амир Темур ворислари" ҳарбий-спорт спартакиадаси ўтказилди. Мусобақада қатнашчилар турникка тортилиш ва тўлдирма тўп улоқтириш шартлари бўйича беллашдилар.
Натижаларга кўра қуйидаги талабалар ғолиб ва совриндорлар сифатида эътироф этилди:
Тўлдирма тўп улоқтириш
I – ўрин Орол Мирзаёров (Кимё-биология факультети);
II – ўрин Нурхон Холлиев (Тарих факультети);
III – ўрин Аҳрор Ҳимматов (Спорт факультети).
Турникка тортилиш
I – ўрин Диёр Майдонов (Филология факультети);
II – ўрин Нодирбек Ниёзмуродов (Математика ва компьютер илмлари факультети);
III – ўрин Фирдавс Холиқов (Спорт факультети).
Ғолиб ва совриндорлар тегишли равишда беш юз минг, тўрт юз минг ва уч юз минг сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.