Аҳоли саломатлиги йўлида.

Қарши давлат университети Тиббиёт факультети профессор-ўқитувчилари томонидан Муборак тумани Сардоба МФЙ оилавий шифокорлик пунктида тор соҳа мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик давом этмоқда. Маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли лаборатор-инструментал текширувлардан ўтказилиб, эндокринолог, офталмолог, неврапатолог, кардиолог ҳамда терапевт  томонидан саломатлиги бўйича зарурий тавсиялар берилди. Кўрик давомида аниқланган стационар давога муҳтож бўлган беморларга туман ва вилоят тиббиёт марказларига даволанишга йўлланма берилди. Тиббий кўрик ўтказишдан асосий мақсад аҳоли ўртасида касалликларни олдини олиш бўйича тавсиялар бериш ва аниқланган касалликларнинг эрта босқичларида даволаш чораларини кўриш ҳисобланади.