
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишчи гуруҳи ташриф буюрди
7 Апрель 2025, 09:43
Университет янгиликлари
Жорий йилнинг 2 апрель куни Қарши давлат университетига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишчи гуруҳи ташриф буюрди. Ташриф асносида ишчи гуруҳ томонидан “Регистратор офиси”ни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги, “Регистратор офиси”ни ташкил этиш учун ташкилий тузилмага ўзгартириш киритилганлиги ва унинг тасдиқланганлиги, ажратилган штат бирликларининг талабалар контингетига мослиги ва низом талаблари асосида малакали ходимлар билан тоʻлдирилганлиги каби қатор мезонлар бўйича тузилган саволнома асосида университетнинг “Регистратор офиси” фаолияти атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар якунида ишчи гуруҳ томонидан методик ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.