
“Китобхон ёшлар” танлови ҳамда “Миллий шеърият кечаси” тадбири ўтказилди
Китоб мутолааси эса кишида шундай чин инсоний фазилатларни шакллантириб, уни ҳаётда ўз ўрнини топишга, жамиятнинг чинакам аъзосига айланишида, дунёқарашини кенгайтиришда беқиёс аҳамиятга эга. Шу боис Қарши давлат университетида талаба-ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари Ш.Аслонова, С.Джумаева томонидан 1-7 сонли талабалар турар жойларида “Китоб ўқиш марафони” доирасида “Китобхон ёшлар” танлови ҳамда “Миллий шеърият кечаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда китобхонлик маданияти, китоб ўқишнинг фазилатлари ҳақида сўз борди. Талабалар ўзлари мутолаа қилган жаҳон ва ўзбек адабиёти асарлари, миллий меросга оид китобларни муҳокама қилдилар. Теран мулоҳазалар адабий-бадиий кечаларни янада жонлантирди. Фаол талабалар рағбатлантирилди.