Садоқат саройининг мангу маликаси

Бугун, 1 март  Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун, баҳорнинг илк санаси. Сана муносабати билан Қарши давлат университети Филология, Тарих, Тиббиёт, Халқаро қўшма таълим дастурлари, Педагогика факультетлари ва 1-сонли талабалар турар жойида "Баҳор келди сени сўроқлаб", "Зулфияхоним хотирасини эслаб", “Сени куйлайман, ҳаёт!” "Зулфияхоним издошлари" мавзуларида турли маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда Зулфияхонимнинг бой адабий мероси, инсоний фазилатлари, кечинмалари, чинакам маънода миллат онаси эканлиги хусусида кенг сўз юритилди. Эътироф этилганидек, Зулфияхоним мунис ва меҳнаткаш, ҳаётнинг ҳар қандай сурон ва  тўфонлари қаршисида ўзини йўқотмай, сабр-тоқат ва шукроналик билан яшаган ўзбек аёли, ўзбек шоирасининг тимсолидир. Тадбирлар давомида шоиранинг ижодига оид викториналар ўтказилди, энг сара шеърларидан намуналар ўқилди. Саҳна кўринишлари намойиш этилиб, дилбар рақслар ижро этилди. Якунда фаол қатнашчилар рағбатлантирилди.