
Белбоғли курашда тарихий натижа қайд этилди
7 Март 2025, 11:06
Университет янгиликлари
Жиззах шаҳрида белбоғли кураш спорт тури бўйича олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада-2024” республика мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Қарши давлат университетидан делегация раҳбари Абдусайит Умаров, мураббий Одилжон Суюнов ҳамроҳлигида 7 та вазн тоифасида спортчи талабалар иштирок этди. Қувонарлиси, шиддатли курашлар остида кечган мусобақада қатнашчи талабаларимиздан Элмурод Тошмаматов +90 кг, Шаҳбоз Файзуллаев 55 кг вазн тоифаларида бронза медалларга сазовор бўлишди. Аҳамиятлиси, ушбу ютуқ белбоғли кураш спорт тури бўйича сўнгги йилларда қўлга киритилган йирик натижа сифатида университет солномасига муҳрланадиган бўлди. Ғолиб талабаларимиз ҳамда уларнинг мураббийларини чин дилдан табриклаймиз!