
Аёлга эҳтиром кўрсатиш олижаноб қадриятдир
7 Март 2025, 10:56
Университет янгиликлари
Ер юзида сўз ва соз санъати, шоиру ҳофиз, рассом ва ҳайкалтарош пайдо бўлибдики, она ва аёл зоти юксак пардаларда тараннум этиб келинади. Гўзаллик тимсоли бўлган аёлларимизни меҳрибон она, мунис сингил, садоқатли ёр сифатида доимо улуғлаб, ардоқлаб яшаймиз. Халқимиз қалбидан мустаҳкам жой олган бу олижаноб фазилатлар мустақиллик йилларида янги мазмун-моҳият билан бойиб, янада юксак босқичга кўтарилди. Спорт ҳамда Математика ва компьютер илмлари факультетларида “Аёлга эҳтиром - миллатга эҳтиром” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Оналарни мадҳ этувчи шеърлар, гўзал рақслар тадбирларга ўзгача мазмун бағишлади.