
Ғоя - таҳлил - натижа
24 Февраль 2025, 07:16
Университет янгиликлари
Кимё-биология факультети Ноорганик кимё кафедраси доценти Н.Жўрақулова ташаббуси билан кимё таълим йўналиши 3 босқич талабалари ўртасида “Энг яхши ғоя” мавзусида танлов ўтказилди. Тақдимотлар орқали баён этилган мазмунан мукаммал ва таҳлилий ечимга эга ғоялар ҳакамлар томонидан холисона баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, Гавҳар Азизбоева биринчи ўринни эгаллади. Дилдора Эштурдиева иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Нозима Шариповага учинчи ўрин насиб этди. Ғолиблар пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.