
Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат
Ақида илмининг буюк намояндаларидан бири, ислом дини софлигини сақлаш қаратилган кўплаб илмий асарлар муаллифи Абул Муин Насафий бобомиз илмий-маънавий меросини тадқиқ этиш, асарларидаги бугунги кун учун долзарб бўлган ҳикматларни ёш авлодга етказиш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиёт факультети 1 босқич талабалари Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори С.Худойқулов ҳамроҳлигида Қарши тумани Қовчин қишлоғида жойлашган Абу Муин Насафий мажмуасига бордилар. Саёҳат давомида XI асрда қазилган қудуқ, Абу Муин Насафий мақбараси ёнидаги “Духтархона” ва қадимий масжид ҳамда мажмуада ташкил этилган музей ва кутубхонада бўлиб, Абу Муин Насафийнинг қўлёзма асарлари ҳамда музейда сақланаётган Хитой ипак қоғозига битилган ноёб Қуръони карим қўлёзмаси билан яқиндан танишдилар. Мухтасар айтганда, Абу Муин Насафийнинг асарлари ёшларни турли диний-сиёсий оқимларнинг бузғунчи ғояларидан асраш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда муҳим ўрин тутади.